Ассалому алайкум! Намозда худди ел чиққандай бўлади лекин аниқ эмас, шунда баъзида намозни қайта-қайта ўқийман, тахоратни янгилаб. Баъзан қайта ўқийвериб шайтонга осий бб қолмаяпманми деб қоламан. Қайта ўқи тахоратинг бузилдику бу намозинг қабул бўлмайди деган васваса тинчлик бермайди, шу холатда шайтон васвасаси билан хақиқий уйни қандай ажратса бўлади, яъни шайтонга осий булмай туғри қарор чиқаришга маслахат беринг.
2-саволим баъзан намозда саломдан сўнг тахорат кетса намоз қайта ўқиладими?
3-саволим намоз бошлашим билан тахорат қистайди мени саломдан сўнг ўтиб кетади шу намоз ўқиётганимда баъзан тахорат қистаганидан оёқларим қимирлатиб юбораман бир томонга сал оғаман бироз билмасдан чайқаламан шу намозим дурустми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Шайтонга осий бўлиш керак.
2). Саломдан кейин таҳорат кетса қайта ўқилмайди.
3). Дуруст. Валлоҳу аълам!