Ассалому алайкум! Инсон банкдан фоизга қӯйган пулини муддатидан олдин қайтариб олмоқчи. Агар банк пулни қайтариб беришдан олдин мижоз шартномани муддатидан олдин бекор қилгани учун, ӯша пайтгача қанча пул берилган бӯлса, фоизларини ҳисоблаб мижознинг асл ҳисобидан (яьни 1-кунда банкка қӯймоқчи бӯлган пулидан) айириб, камайтириб беришини айтади. Ва мижоз бунга ҳам рози. Саволим: Бунда ӯша пайтгача фоиз ҳисобидан олган озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа нарсалар ҳукми нима бӯлади? Уларни ҳам фақирларга тарқатиш керакми? Ӯзи бир амаллаб, қийинчилик билан уйдагилар пулни банкдан қайтариб олишга кӯндилар. Агар қолган нарсаларни ҳам тарқатиб юбориш керак десам яна эски гап-сӯзлар, хафагарчилик қӯзғалмасин дейман. Шундоқ ҳам уйимиздан барака кӯтарилган.
– Ва алайкум ассалом! Шунчаликка эришибсиз, бундан кейин чиройли муомала ва гўзал ахлоқ билан уларга муомала қилинг. Валлоҳу аълам!