Ассалом алакум! Азиз устозлар, Аллоҳ илмингизга барокат берсин. Тўрт ракатли намозда имом иккинчи ракатга ўтирмасдан туриб кетди ва орқадаги қавмнинг баъзиси ўтириб олиб "Аллоҳу акбар" деб луқма берди ва имом қайтиб ўтириб олди. Шу ҳолатда намоз бузиладими (бузилса нима сабабга кўра)? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Бузилмайди. Имом энг тўғри ишни қилган. Баъзи бир китобларда фарздан вожибга қайтса намоз бузилади деган гап бор, бу саҳиҳ ва фатвога олинган гап эмас. Валлоҳу аълам!