Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Банкдаги пулларни қайтариб олиш

16:43 / 25.11.2021 | Uktamjon | 1013

Ассалому алайкум! Инсон банкдан фоизга қӯйган пулини муддатидан олдин қайтариб олмоқчи. Шунда банк пулни қайтариб беришдан олдин мижоз шартномани муддатидан олдин бекор қилгани учун, ӯша пайтгача қанча фоиз берилган бӯлса, ҳаммасини ҳисоблаб асл ҳисобдан (1-куни банкка қӯймоқчи бӯлган пул миқдоридан) айириб, камайтириб бериш шартини қӯяди. Мижоз бунга ҳам рози. саволим: Бунда ӯша пайтгача фоиз ҳисобидан олган озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа нарсаларнинг ҳукми нима бӯлади ? Ӯзи (бир воқеадан кейин) қийинчилик билан пулни қайтариб олишга кӯндилар. Агар" қолган нарсаларни ҳам тарқатиб юбориш керак" десам, яна хафагарчилик, эски гаплар қӯзғалиши мумкин. Шундоқ ҳам уйимиздан барака кӯтарилган.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзлари тушуниб нима қилиш керак деб сўраб қолгунларича чиройли муомала қилинг. Ахлоқ ва гўзал одобингиз билан уларга муносабат қилинг. Қачондир сўрамасалар, имкон топганингиза ўзингизни маблағингиздан ўшанча миқдордагисини садақа қиласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat