Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.Саволим ушр ҳақида: бизларда деҳқончилик кенг тарқалган касблардан ҳисобланади. Ҳозирда деҳқонлар ерларни келишув "план" асосида экадилар. Масалан, бир гектар ерга экилган жўхори учун 10 тонна жўхори"план" тўлайдилар. Агар ҳосил 15 тонна бўлган бўлса, ушрни қандай ҳисоблаб чиқарадилар: ўзларига қолган 5 тоннаданми ёки умумий 15 тоннаданми?Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Агар план оладиган томон ушр чиқарадиган бўлса, беш тоннадан, чиқармайдиган бўлса, ўн беш тоннадан.