Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Келтирилган зарар тенг туланадими?

00:00 / 04.05.2011 | eski savollar | 1798
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатуху!САВОЛ: Маълумки, давлат ташкилотларида юкори органлар томонидан текширишлар булиб туради. Мазкур текширишларда албатта камчиликлар хам чикади. Рахбарлар, масъул ходимлар жаримага тортилади. Ёки булмасам, иш босди-босди килиниб, пора эвазига сувдан курук чикилади. Шундай холатлар хам буладики, ташкилот рахбари ёки масъул шахс текшириш давомида топилган камчиликлар сабабли жарима тулайди, ёки булмасам текширувчига пора бериб, барча камчиликларни хаспуштлайди. Текширув якунланганидан кейин рахбар кул остидаги ишчиларга (гуёки) конуний килиб ведомост тузиб, текширувчига кетган харажат, ёки тулаган жаримасини ёки берилган пора суммасини ходимларга тенг таксимлаб ташлаб, сарфлаган харажатларини, тулаган жаримасини кайсидир маънода ундириб олади. Агар ундан нима учун бундай килганлиги суралса, камчиликни битта мен килибманми, камчилик бутун ташкилотники, хамма бирдай жавобгар, хамма тулаши керак бу пулни, деб тушунтиради. Бекордан-бекорга уз иш хаки хисобидан пул тулаган ходимлар орасида текширишда аникланган камчиликларга умуман алокаси йук, ишини яхши бажарадиган, жиддий камчиликларга йул куймайдиган ходимлар хам булиши мумкин. Мухтарам устоз! Мазкур холатнинг хукми нима? Хакикатда хам юкоридаги усулда йул тутса буладими ёки бунда рахбар уз ходимларига нисбатан тугри йул тутган буладими ёки уларнинг хаккини еган хисобланадими?Дин йулидаги ишларингизни Аллох бардавом айласин! Омин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Савол беришдан аввал ўйлаб кўриш керак. Шариатда пора бериш ва олиш ҳамда унга воситачи бўлиш мутлақо ҳаром бўлса, яна уни қандай қилиб бўладими, бўлмайдими дея сўраш мумкин. Уни бир киши қилди нимаю, бошқалардан йиғиб олди нима?! Ҳаммаси нотўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat