Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота ризоси

12:59 / 15.12.2013 | Burhon2026 | 2366
Шайх ҳазратлари! Акам уйланмоқчи эди. Икки тараф ҳаммалари рози. Тўйни шу ўтган ноябр ойининг ўртасига белгилашганди. Лекин қизнинг бобоси (дадасининг дадаси) турли хил куракда турмайдиган баҳоналар билан тўйни тўхтатди, яъни муддатини сурдирди. Уйимдагилар декабр ойининг ўрталарига мўлжаллашиб, кунини ҳам белгилаб қўйишганди. Шу бобосини олдидан ўтиб қўяйлик, деб ҳузурларига боришса яна баҳоналар қилиб, тўйни янаги йил мен айтган вақтга қиламиз, деб туриб олибди. Ўзлари диндан бехабар одамлар, қизнинг уйидагилари ота-онаси, қавм-қариндошлари ҳам у кишининг бу қилиқларидан норозилар. Лекин мана шу "оила боши"нинг риоясини қилиб туришибди. Мени уйимдагилар ҳам тўй чўзилаверганига халоватларини йўқотиб, хуноб бўлиб юришибди. Мен уларга қизни ота-онаси рози бўлса бўлди, бобосининг сабаблари дин арконларига ҳам тўғри келмайди, тўйни қилаверинглар десам, улар: "Аслида қизнинг отаси ҳам рози, фақат отасидан қўрқиб турибди", дейишяпти. Устоз йўл кўрсатинг, уйимдагилар қизни олиб келиб, тўйни қилишаверсинларми? Ахир икки вояга етган мусулмон, уйланишга ҳар томонлама шароит бўлиб турганда, уни асоссиз тўхтатиш динимизга ҳам тўғри келмайдику!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўша номаъқул бобога гапи ўтадиган одамларни ишга солинглар. Ўша кишилар уни кўндирсинлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat