Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис шархи

18:58 / 20.01.2022 | La ilaha illalloh | 763

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Сен ниманики Аллоҳ учун тарк қилсанг, Аллоҳ эвазига сенга унданда яхшисини беради" Имом Аҳмад ривояти. Шу ҳадисни шархлаб берсангиз? Нимани Аллоҳ учун тарк қилиш керак ва у қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу қуйидагича бўлади:

أن النبي صلى الله عليه وسلم قال إنك لن تدع شيئاً لله عز وجل إلا بدلك الله به ما هو خير لك منه  رواه أحمد

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ учун бирор нимани тарк қилсанг, сенга унинг эвазига унданда яхшироғини беради”. 
Имом Аҳмад ривояти. 
Аллоҳ учун тарк қилиниши лозим бўлган нарса бу гуноҳ ва маъсиятлардир. Бирор банда бу ўткинчи дунё лаззатлари унинг қаршисида фитналантириб турган пайтда, Аллоҳнинг азобидан қўрқиб, унинг кузатиб турганидан ҳаё қилиб, савоб умиди ила уни тарк қилса, гуноҳга қўл урмаса, албатта Аллоҳ таоло у бандасини муносиб мукофотлайди. Уни фитнага солган нарсадан афзалроғини унга ато қилади. Аллоҳ берадиган эваз батаҳқиқ афзалроқдир. Демак тарк қилинган нарсанинг жинсидан ва туридан эмас, тамомила бошқа бўлиши ҳам мумкин.
Аллоҳ таоло айтади: «Ким Аллоҳга тақво қилса,
У Зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. У Зот унинг ишида осонлик қилиб берур. Унинг гуноҳларини кечирур ва ажрини буюк қилиб берур» (Талоқ сураси, 2-5-оятлар).
 Қалбида Раббисига бўлган муҳаббат ва охират қўрқинчи бўлган, тақводор, оқил кишилар тарк қилган нарсаларининг эвази бу дунёда берилишини истамайдилар. Уларнинг барча ҳимматлари ва орзу-мақсадлари охиратдаги яхшиликка эришишдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat