Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайнонамга қандай тушунтирай?

00:38 / 19.02.2015 | Laylo Маннопова | 3355
Менинг турмуш қурганимга 3 йилдан ошди. Шу 3 йил мобайнида ота-онамни кўриш учун бир ойда бир марта боришга рухсат беришади. Бориш бормаслигимни эрим эмас, қайнонам ҳал қиладилар. Бир ой бўлмасдан (3 ҳафтада) бориб келай десам, “йўқ, мен қачон лозим топсам шунда борасиз, рухсат сўраб ўтирманг. Ўзим айтганимда борасиз” деб қайнонам урушадилар. “Сабаби нима юбормаслигингизни?” десам, “мен сизга ҳамма нарсанинг сабабини айтаверишим керакми? дейдилар. Ахир мен ота-онамдан хабар олишим керак, уларни соғиниб кетдим” десам, “мен ҳам кўп нарсаларни соғинаман, баъзилар 1 йилда бир боришади қизлик уйларига, сиз бир ойда бир боришингизга раҳмат денг” деб мени умуман тушунмайдилар. Илтимос, уларга қандай тушунтиришимни маслаҳат беринг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиздан бошқа ўша аёлга гапи ўтадиган кишилар тушунтирсин. Бу иши одамгарчиликка, мусулмончиликка тўғри келмаслигини айтишсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat