Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Адашган тоифа

12:49 / 09.12.2023 | Jasur | 253

Ассалому алайкум! Ҳозир бесуннатлар яъни суннат инкорчилари, бизга Қуръонни ўзи етади деган даъво билан баъзи мусулмонларни йўлдан оздиришяпти. Менинг бир таниш акам уларнинг сўзидан тасирланган. Шу даражага етдики, намозни ҳам инкор қиляпти, уломоларни илмини тан олмайди, муҳаддисларни ёлғончи дейди. Сўзларига қарши далиллар келтирса, қабул қилмайди. Бунақа битъатчилар билан қандай муносабатда бўлишимиз керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аҳли илм суҳбатига олиб бориш керак. Бунисининг гапини олмаган бўлса ундан илмлироғига олиб боринг. Охир оқибат бирининг гапини албатта олади ва хатосини тушуниб етади.

 حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، حَدَّثَنَا يَعْقُوبُ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ مُحَمَّدِ بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَبْدِ الْقَارِيُّ، عَنْ أَبِي حَازِمٍ قَالَأَخْبَرَنِي سَهْلٌ رَضِي اللهُ عَنْهُ يَعْنِي ابْنَ سَعْدٍ قَالَقَالَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَوْمَ خَيْبَرَ: «لَأُعْطِيَنَّ الرَّايَةَ غَدًا رَجُلًا يُفْتَحُ عَلَى يَدَيْهِ، يُحِبُّ اللهَ وَرَسُولَهُ، وَيُحِبُّهُ اللهُ وَرَسُولُهُ». فَبَاتَ النَّاسُ لَيْلَتَهُمْ أَيُّهُمْ يُعْطَى، فَغَدَوْا كُلُّهُمْ يَرْجُوهُ، فَقَالَ: «أَيْنَ عَلِيٌّ؟» فَقِيلَيَشْتَكِي عَيْنَيْهِ، فَبَصَقَ فِي عَيْنَيْهِ وَدَعَا لَهُ، فَبَرَأَ كَأَنْ لَمْ يَكُنْ بِهِ وَجَعٌ، فَأَعْطَاهُ، فَقَالَأُقَاتِلُهُمْ حَتَّى يَكُونُوا مِثْلَنَا؟ فَقَالَ: «انْفُذْ عَلَى رِسْلِكَ حَتَّى تَنْزِلَ بِسَاحَتِهِمْ، ثُمَّ ادْعُهُمْ إِلَى الْإِسْلَامِ، وَأَخْبِرْهُمْ بِمَا يَجِبُ عَلَيْهِمْ، فَوَاللهِ لَأَنْ يَهْدِيَ اللهُ بِكَ رَجُلًا خَيْرٌ لَكَ مِنْ أَنْ يَكُونَ لَكَ حُمْرُ النَّعَمِ

Саҳл розияллоҳу анҳу, яъни Ибн Саъд шундай хабар қилади:
«Хайбар куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эртага туғни қўлида фатҳга эришиладиган, Аллоҳ ва Унинг Расулини яхши кўрадиган, Аллоҳ ва Унинг Расули ҳам яхши кўрадиган кишига бераман», дедилар. Одамлар тунларини «У кимга бериларкин?» деб ўтказишди. Эртасига ҳар бирлари ўшани умид қилиб келишди. У зот: «Алий қани?» дедилар. «Унинг кўзи оғрияпти», дейишди. У зот унинг икки кўзига туфлаб қўйиб, ҳаққига дуо қилдилар. У ҳеч қандай оғриқ бўлмагандай тузалиб қолди. (Туғни) унга бердилар. У: «Биздек бўлмагунларича уларга қарши жанг қиламанми?» деди. У зот: «Ерларига тушгунингча ораларига оҳиста бор. Кейин уларни Исломга чақир ва зиммаларига нималар вожиб бўлишини хабар қил. Аллоҳга қасамки, сен туфайли Аллоҳ бир кишини ҳидоят қилиши сен учун қизил туяларинг бўлганидан яхшидир», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat