Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фазилатли Шайхимиз сўзлари

11:56 / 09.12.2017 | Khusanov Ulugbek | 4718

Ассалому алайкум! «…Баъзилар, агар дўстингдан ҳожатингни чиқаришни сўрасанг, у бу ишни қилмаса, яна бир бор эсига сол. Унутиб қўйган бўлиши мумкин…
Агар дўстингдан ҳожатингда ёрдам сўрасанг ва у сенга ёрдам бермаса, намозга таҳорат қилда, уни ўлган санаб, тўрт такбир айтиб жанозасини ўқиб қўявер…»
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Телеграмдаги Зиёуз каналига жойланган Фазилатли Шайхимизнинг бу гапларини маъносига унча тушунмадим. Иложи булса изохлаб берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Иқтибос келтиришда бироз хатога йўл қўйилган. Бу Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг сўзлари эмас. Унинг асли қуйидагнича келган. Ҳожатини чиқаришда ёрдам бериш. Бу ишнинг ҳам аввалгисига ўхшаб даражалари бор. Унинг энг паст даражаси ёрдам сўралганда қудрати етса очиқюзлик, сурур ва хурсандчилик билан ёрдам бериш. - Баъзилар, агар дўстингдан ҳожатингни чиқаришни сўрасанг, у бу ишни қилмаса, яна бир бор эсига сол. Унутиб қўйган бўлиши мумкин. Агар ўшанда ҳам қилмаса, унга такбир айтиб қўявер», деган. - Ибн Шубрума дўстларидан бирининг муҳим ҳожатини чиқарганда, дўст унга совға олиб келибди. «Бу нима!?» деб сўради Ибн Шубрума. «Ҳожатимни чиқарганинг учун», деди. «Ол молингни! Аллоҳ сенга офият берсин! Агар дўстингдан ҳожатингда ёрдам сўрасанг ва у сенга ёрдам бермаса, намозга таҳорат қилда, уни ўлган санаб, тўрт такбир айтиб жанозасини ўқиб қўявер», деди Ибн Шубрума. Валлоҳу аълам! http://old.islom.uz/content/view/410/2/

Топ рейтинг www.uz Openstat