Ассалому алайкум! Мени саволим Каъба имомлари ҳақида. ЁуТубе да Каъба имомлари намоз вақитида ҳар ракатда уст-бошларини, кийимларини икки қўллаб тўғирлашганини кўрдим. Агар киши намозда икки қўл билан бирон иш харакат қилса намоз бузилади. Унда ана шу имомларга иқтидо қилган жамоатнинг намозиҳам дуруст эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Каъба имомларида сиз айтаётган ҳолат айнан қай кўринишда бўлаётганини билмаймиз. Қолаверса турли ўлкаларда турли фиқҳий мазҳаблар ёйилган ва уларда ўзига хос ҳукмлар мавжуд. Ҳанафий мазҳабига кўра намозда амали касир қилишлик намозни бузади. Икки қўлга муҳтож бўладиган ёки намозхон кўп ҳисоблайдиган, ёхуд назар солувчи «Буни қилаётган одам намоз ўқимаяпти», деб гумон қиладиган иш кўп амал (амали касир)дир. Валлоҳу аълам!