Ассалому алайкум! Сафарга чиққан мусофир киши 4 ракатлик фарз намозларни қаср қилиб ўқишини билдик, шунда ният қилиш керак экан. Ниятни намоз ва рўзага ният қилгандек қилинадими? Мен 100км дан узоқроқ жойда яшайдиган амакимни уйига мехмонга бориб 6 кун яшадим (5-6 кун қолишимни билардим). Амакимни хонадони хам номоз ўқишади, хеч қандай хавф қийинчилик йўқ. 3 кун намозимни тўлиқ ўқидим, кейинги 3 кунни қаср ўқиш кераклиги эсимга тушиб қаср қилиб ўқидим. Аслида мен нима қилишим керак эди?
– Ва алайкум ассалом! Иқтидо қилсангиз тўлиқ, ёлғиз ўқисангиз қаср қилиб ўқишингиз керак эди. Валлоҳу аълам!