Ассалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аёллар намозда сажда қилган вақтларида оёқ панжаларини ҳудди эркакларга ўхшаб қиблага қараб букадиларми ёки орқа тарафга қаратиладими? Сўрашимнинг боиси, китобларда ҳар хил берилгани. Хатоларим ва илмсизлигим учун узр.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Китобларда бир хил берилган. Сиз бемазҳабларнинг китобини ўқиган бўлсангиз керак. Бу ҳолатда аёлллар эркакларга ўхшаб ўтирмайдилар.