Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслахатга жуда мухтожман

02:56 / 08.12.2013 | nasibahon | 2959
Ҳазрат мен бефарзанд аёлман. Аллоҳимнинг синовлари экан. Ҳўжайиним 2 нафар фарзанди бор аёлга уйландилар. Мени ташламаслика, бирга яшашга сўз бергандилар. У келин уйга ўргангунча 1 ой муҳлат беришимни сўрагандилар, рози бўлдим. Мана ой ўтгандан кейин жуда қаттиқ ўзгардилар. Мендан ўзларини олиб қочадиган бўлдилар. Уйда ойим қўймаяптилар, сен билан яшашимга рози бўлмаяптилар, боққанимга рози эмасман, деб қон босимлари кўтарилиб кетяпти, қўяқолайлик мени кечир, икки аёлни боқиш учун, бир хил кўриш учун бой бўлиш керак экан, дейдилар. Мен осон деб ўйлаган эканман, деяптилар. Сен бошқа турмуш қил, сени қийнаб қўйдим, деяптилар. То уйлангунча умуман бошқача ваъдалар берган эдилар. Мен бошқа турмушни истамаслигимни, кўп йиллик умримиз бирга ўтганку деб туриб олдим. Мана 6 ой буён отамникидаман. Ҳўжайиним фақат ишга олиб бориб ёки олиб келиб қўядилар. Ортиқча маблағ ҳам сўрамайман. Борган сари мендан узоқлашяптилар. Маслаҳат беринг, мен бу вазиятда нима қилишим керак? Ўтган кунларимни эслаб, хар куни йиғлайман. Ўзим ҳам жуда қийналиб кетдим...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Эрга гапи ўтадиган одамлар насиҳат қилсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat