Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Худодан яширмаган, бандасидан яширармидим..

14:20 / 31.12.2020 | Mehmon | 497

Ассалому алайкум! Халкимизда "Худодан яширмаган, бандасидан яширармидим (ёки яширмаслик керак)" деган гап бор. Бу нотўғрими? Яъни, қилган гунохларни айтмаслик кераклигини биламиз, худди шундай бажара олмаган фарзларини хам бошқаларга индамаслик керакми? Масалан ўқимаган намозини, тута олмаган рўзасини.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Одатда икки иш бўлади. Ёки Аллоҳни тарк қилиш ёки гуноҳни тарк қилиш. Аллоҳни тарк қилган қочиб қаерга ҳам бора олади? Яна бир Аллоҳ бормики уни панохига олса?! Ундан кўра истиғфор айтишга киришиш керак. Шу вақтда шайтон инсон қулоғига “Сен яна шу гуноҳни қиласанда” дейди. Унга жавоб банданинг тавбаси қабул бўлиши учун “бўлди бу ишни қилмайман” деб қасд қилиш кифоя қилади. Шайтон гуноҳкорнинг қалбига гуноҳдан тавба қилишни беҳаёлик деб васваса қилади. У “Тавба қилиб яна гуноҳ қилишдан, гуноҳни қилиб яна тавба қилишдан уялмайсанми” дейди. Аслида эса ҳаёнинг ҳақиқати Роббингиз сизни гуноҳ жойда, гуноҳ ҳолатида кўрмасликдир. Тавба қилувчилар ҳам муттақинлар мақомида бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қайси бир мўмин банданинг кўзидан надомад қилгани ва Аллоҳдан қўрққани учун, гарчи у пашшанинг бошича бўлса ҳам кўз ёши чиқса, сўнг юзига тегса Аллоҳ у юзни дўзахга ҳаром қилади” деганлар. Шунинг учун Ашраф Алий Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ кўзларидан андак бўлса ҳам ёш чиқса юзларига суртар эдилар. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юқоридаги ҳадислари далилдир. Шу ерда бир савол туғилади. Инсоннинг юзига дўзах ўти ҳаром бўлиб, жисмининг қолган қисми куйиши мумкинми? – деган. Бундай бўлиши асло мумкин эмас. Бу Аллоҳнинг карамидир. Шунинг учун шайтонни макрига эргашмай Аллоҳнинг раҳматига боғланишимиз керак. Шайхул ҳадис Муҳаммад Закариё раҳматуллоҳи алайҳ умрларининг охирларида тинмасдан “Эй Карийм, Эй Карийм” деб зикр қиларканлар. Кариймнинг маъноси мулла Алий ал-Қорийнинг таърифларига биноан ҳақли бўлмасаларда нолойиқ инсонларга фазл қилаверувчи Зот деганидир. Бир кишини юзини дўзахдан сақлаб, қолганини дўзахга ташлаш Аллоҳнинг карамидан узоқ нарса. Аллоҳ фазл қилиб ўзгаларга билдирмаган нарсани беҳаёлик қилиб инсон ўзи ошкор қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat