- Ва алайкум ассалом! Сиз авратни улар эътироз билдирмайдиган нарсалар билан бўлса ҳам беркитинг. Соҳангизни етук мутахассиси бўлинг. Қиёмат аломатлари ҳар жойда турлича зоҳир бўлади. Ўша аломатлардан бири ҳар бир иш ўз мутахассисидан бошқасига топширилишидир. Бизнинг юртимизда бу аломатни пайдо бўлмаслигига ҳамма қаттиқ ҳаракат қилиш шарт. Ҳозирги кунда халқига хизмат қилишни ҳаракатида бўлмаслик, ўзини четга олиш “мен билан бировни иши бўлмасин мени ҳам биров билан ишим йўқ” дейиш Қуръони каримда жуда кўп ўринда қайтарилган урушдан қочиш даражасидадир. Валлоҳу аълам!