Ассалому алайкум! Шайх Хазратларининг Кифоя номли китобларида Хайз ва Нифос бобида Мазкур шаҳсларни Тафсир, Хадис ва Фикҳ китобларини ушлашлари макруҳ деб ёзилганини ўқиб қолдим. У қандай макруҳ турига киради мукруҳи танзиҳийми ёки макруҳи таҳримийми? Бетоҳарат вақтда бу китобларни ушламаганимиз афзалми ёкида толиби илмларга жоиз бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Макруҳи танзиҳий. Бу масалада уламолардан турли қавллар бор.
وَقَدْ جَوَّزَ أَصْحَابُنَا مَسَّ كُتُبِ التَّفْسِيرِ لِلْمُحْدِثِ ، وَلَمْ يَفْصِلُوا بَيْنَ كَوْنِ الْأَكْثَرِ تَفْسِيرًا أَوْ قُرْآنًا
Мазҳабимиз асҳоблари бетаҳорат кишини тафсир китобларини ушлашга ижозат берганлар. Қуръони кўп бўлиши ёки тафсири кўп бўлишини ажратмаганлар. (Роддул Муҳтор). Валлоҳу аълам!