Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Носих ва мансух

12:15 / 08.03.2022 | Ibrohim | 1350

Ассалому алайкум! Шайх хазратларининг Куръон илмлари китобларида (350-бет) ибн Мусайибдан қуйидаги хадис келтирилибди:

 في قوله تعالى ﴿الزاني لا ينكح إلا زانية﴾ الآية. قال: هي منسوخة نسختها ﴿وانكحوا الايٰمٰى منكم﴾ فهي من ايامى المسلمين.

 Саволим: бу оят аввалги оятни нимасини мансух қилди, бу икки оятни бир-бирига нимаси боғлик.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! "Нур" сурасининг 3-оятида Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

  الزَّانِي لَا يَنْكِحُ إِلَّا زَانِيَةً أَوْ مُشْرِكَةً وَالزَّانِيَةُ لَا يَنْكِحُهَا إِلَّا زَانٍ أَوْ مُشْرِكٌ وَحُرِّمَ ذَلِكَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ ۝

Зинокор эркак фақат зинокор ёки мушрика аёлга никоҳланур. Зинокор аёлга фақат зинокор ёки мушрик эркак никоҳланур. Бу, мўминларга ҳаром қилинмишдир.
Баъзи уламоларнинг наздида ушбу ояти карима иффатли мўмин ва мўминалар зинокор мўмин ва мўминаларга никоҳланишлари ҳаром эканига далолат қилади. Аммо ушбу ҳукм "Нур" сураси 32-ояти билан насх қилинган. Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

وَأَنْكِحُوا الْأَيَامَى مِنْكُمْ ۝

Ораларингиздаги никоҳсизларни ... никоҳлаб қўйинг.
Аллоҳ таолонинг “Зинокор эркак фақат зинокор...га никоҳланур” сўзи ҳақида Ибн Мусаййибдан ривоят қилинади:
“Бу насх қилинган. Уни “Ораларингиздаги никоҳсизларни ... никоҳлаб қўйинг” (ояти) насх қилган. Бинобарин, улар мусулмонларнинг никоҳсизларидир”. 
Байҳақий ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat