Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вақф бўлмаган жойда нафас олиш

00:00 / 27.12.2012 | eski savollar | 2479
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.Баъзи домлаларимиз тиловатда, ҳатто намоз ичидаги тиловат давомида, узунроқ оятда нафаслари етмагани сабабли маълум бир жойда бир лаҳза, худди вақф қилинмаётгандек нафасни ростлаб оладиларда, тиловатни давом этадилар, ҳолбуки ўша жойда вақф мавжуд эмас. Шундай тиловат қилиш жоизми? Ва бу иш қандай номланади?Сизларга Аллоҳ розилигини сўраб,вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом.Бу иш жоиз эмас. Агар жоиз бо'лганида вақф ва унинг турлари ҳақидаги баҳсларнинг аҳамияти қолмасди. Шунингдек, сактада нафас олмасликни та'кидлаш ҳам о'риинсиз бо'либ қоларди. Тиловат асносида нафас олиш ҳақида эски китобларда керакли ма'лимот топиш қийин. Чунки бу каби нотог'ри тасарруф олдингиларнинг эсига ҳам келмаган. Аммо бугунги кундаги айрим манбаларда бу борада то'хталинмоқда. Бу ишни ба'зилар "нафас о'г'ирлаш" деб атамоқда.Тиловат асносида нафас оладиган одам агар бу билан о'зини узуннафасли қори дейилишини қасд қилса, ҳаром иш қилган бо'лади. Чунки у риёкорлик қилган бо'лади, одамларни алдаган бо'лади. Агар у бу каби ёмон мақсадда эмас, балки беписандлик, дангасалик сабабли мазкур ишни қилишга одатланган бо'лса, макруҳ амални қилган бо'лади, Қур'онга беҳурматлик қилган бо'лади. Аммо киши беморлик, кексалик туфайли нафаси о'та калталигидан ба'зан тиловат асносида ҳам нафас олишга мажбур бо'либ қолса, у ҳолда узрли ҳисобланиши умид қилинади.Шуни алоҳида айтис керакки, айрим уламолар о'тган устозлардан нақл қилишларича, тиловат асносида нафас о'г'ирлашга одатланган риёкор о'лим чог'ида шаҳодат калимасини айтишга қийналар экан. Валлоҳу а'лам.

Топ рейтинг www.uz Openstat