Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қаср намози қазоси

19:19 / 30.11.2021 | Sherzod | 1556

Ассалому алайкум! 300 км узоқликдаги шаҳарда 1 ойлик хизмат сафаридан доимий яшаш жойимга қайтиб келишда йўлда намозларимни қаср қилиб ўқишни билардим. Лекин айрим сабабларга кўра қазо бўлиб қолди. Уйга келиб қаср қилиниши керак бўлган намозларимни қазосини тўлиқ ўқибман. Битта саволни жавобида қаср намозини билмасдан тўлиқ ўқиган бўлиб, саждаи улони тарк қилмаган бўлса намоз дуруст бўлиши ёзилган экан. Бу ердаги "саждаи улони тарк қилмаган" дегани нималигига тушунмай қолдим. Мени ҳолатимда нима қилиш керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Саждаи уло” эмас, “Қаъдаи уло” яъни, биринчи қаъдани адо қилиб ўқиган бўлсангиз намозингиз дуруст. Биринчи қаъда бу иккинчи ракатда икки саждадан кейин ташаҳҳуд ўқишлик учун ўтиришдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat