Ассалому алайкум! Мен ҳозирда Россиядаман. Худо хоҳласа йигирма кундан кейин уйга кетмоқчиман. Сафарим машинада уч кун давом этади. Агар йўлда намоз ўқишни иложи бўлмаса, уйга боргандан кейин қазосини ўқисам бўладими? Илтимос, маслаҳат беринглар. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Нисо” сураси 103-оятида марҳамат қилади :
“Намозни тугатганингиздан сўнг Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда зикр қилинг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир”. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам.
http://fiqh.uz/index.php/ibodat/halol-harom/safar/582-musofirning-namoziga-oid-masalalar