Ассалому алайкум! Никоҳсиз фарзандни отасидаги хаққи қандай бӯлади? Фарзанд отасини танимайди, шунда ҳам отасида хаққи бӯладими? Отасини фарзанд олдида қандай мажбуриятлари бор?
– Ва алайкум ассалом! Валади зино онаси ва она тарафдаги қариндошларига силаи раҳм қилиши, улар олдидаги бурчларини бажариши лозим бўлади. Аммо отасига насаби шаръан боғланмагани туфайли улар орасида ҳеч қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўлмайди. Лекин зинодан туғилган бола ўша отанинг қизлари ва аёлларига никоҳи ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!