Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Болалар

22:17 / 16.06.2022 | Xumora | 995

Ассалому алайкум! Ёш болалар кўзига фаришталар жинлар пардасиз кўриниши ростми? 2. Имом домлалар маруза пайтида оят этмоқчи бўлишса бисмиллаҳсиз астағзубиллаҳ дийишади. Шу сўзи маносни этолисизми, нега унақа этилади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бундай гап йўқ. 

2). Бу таъаввузнинг бир шакли бўлиб, маъноси “Аллоҳнинг номи ила паноҳ сўрайман”. Қуръон оятларини ўқишдан олдин “таъаввуз” айтиш тўғрисида “Наҳл” сурасининг 98-оятида шундай дейилган:
«Қуръон ўқиган чоғингда, Аллоҳдан қувилган шайтон(шарри)дан паноҳ сўрагин».
Яъни аввал «Аъуузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм»ни айтиб туриб, кейин Қуръон қироатини бошлагин. 
«Аъуузу биллаҳи»ни айтиш Қуръони Карим тиловати учун тилни поклайди. Кишини Аллоҳнинг китоби Қуръони Каримни ўқишга тайёрлайди. Шайтоннинг васвасасидан сақлайди. Бутун вужуди ва шуурини Аллоҳ томон буради. Ушбу ояти каримадан уламоларимиз Қуръон ўқишни бошламоқчи бўлган ҳар бир инсонга «Аъуузу биллаҳи»ни айтиш вожиблиги ҳукмини чиқарганлар. Чунки Аллоҳ шунга амр қилмоқда. Аллоҳнинг амри ҳар бир мўминга вожиб. Уни қилмаган одам гуноҳкор бўлади. («Тафсири Ҳилол» китобидан).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat