Ассалому алайкум! Саволларим беҳаёроқ бўлгани учун узр. Саволим аврат масаласида. 1. Буни ҳамма билса керак эркакларнинг аврати киндик остидан тиззанинг остигача. Мен авваллари авратга фақат фаржлар кирса керак деб юрардим. Гуъслда ҳам фақат шу жойларни ёпиб ғусл оламан. Энди ўйлаб қолдим ғусл олаётганда авратларни беркитинглар дейилган энди шунда биз юқорида зикр этилган жойларни тўсишимиз керакми ёки фақат фаржларни тўссак ҳам бўладими. 2.Айрим вазийтлардачи масалан футбол бокс каби спортларда шортикка ўхшаш тиззадан калтароқ ё тизза бўйи кийилади.
– Ва алайкум ассалом! 1). Киндик остидан тизза остигача тўсишингиз афзал. Тарк қилиш жоиз.
2). Инсонлар олдида авратни очиб юриш ҳаром. Тизза ҳам авратга киради. Валлоҳу аълам!