Ассалому алайкум! Қустул ҳинди ҳақида менга қуйидагича маълумот беришди. Шуни илтимос ўқиб рост ёки ёлғон эканлигини билиб беринг. Умму Қайс Миҳсондан: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мана шу ҳинд ёғочини лозим тутингиз, чунки, унда етти хил шифобахш модда бор, ундан тамоқ оғриганда ва зотилжам (пневмония-ўпканинг инфексион касаллиги, ўпканинг яллиғланиши) бўлганда ичмоқ мумкиндир", деганларини эшитдим" дедилар. (Аҳмад ва Бухорий ). Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ "Фатҳ" да, қолган беш фойдани айтиб отганлар: 1) Бавл ва ҳайз келишини яҳшилайди. 2) Ичак қуртларини ўлдиради. 3) Захар ва сурункали безгакни кетказади. 4) Ичларни қизитиб, шаҳватни кучайтиради. 5) Юздаги доғларни кетказади.
– Ва алайкум ассалом! Малумотлар тўғри.
عَنِ الزُّهْرِيِّ قَالَ: أَخْبَرَنِي عُبَيْدُ اللهِ بْنُ عَبْدِ اللهِ: أَنَّ أُمَّ قَيْسٍ بِنْتَ مِحْصَنٍ - وَكَانَتْ مِنَ الْمُهَاجِرَاتِ الْأُوَلِ اللَّاتِي بَايَعْنَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَهْيَ أُخْتُ عُكَّاشَةَ بْنِ مِحْصَنٍ – أَخْبَرَتْهُ: أَنَّهَا أَتَتْ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِابْنٍ لَهَا قَدْ عَلَّقَتْ عَلَيْهِ مِنَ الْعُذْرَةِ، فَقَالَ: «اتَّقُوا اللهَ، عَلَى مَا تَدْغَرُونَ أَوْلَادَكُمْ بِهَذِهِ الْأَعْلَاقِ، عَلَيْكُمْ بِهَذَا الْعُودِ الْهِنْدِيِّ، فَإِنَّ فِيهِ سَبْعَةَ أَشْفِيَةٍ، مِنْهَا ذَاتُ الْجَنْبِ». يُرِيدُ الْكُسْتَ يَعْنِي الْقُسْطَ، قَالَ: وَهْيَ لُغَةٌ
Зуҳрийдан ривоят қилинади:
«Менга Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ хабар қилдики, Умму Қайс бинт Миҳсаннинг – У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилган, илк ҳижрат қилган аёллардан бўлиб, Уккоша ибн Миҳсаннинг опаси эди – унга хабар қилишига кўра, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига ўғли билан борибди. Томоғи оғригани учун (томоғини) эзган экан. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан қўрқинглар! Нега болаларингизнинг томоғини бундай эзасиз?! Сизлар мана бу ҳинд чўпини ишлатинглар, унда еттита шифо бор. Жумладан, зотилжамга ҳам», дебдилар».
У зот кустни, яъни қустни назарда тутмоқдалар.
(Зуҳрий) «Бу ҳам бир луғатдир», деди.*
* «Бу ҳам бир луғатдир» – «Бу ҳам шу маънодаги сўздир» дегани. Яъни бу сўз куст деб ҳам, қуст деб ҳам айтилади. (Олтин силсила китобидан ""Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!