Ассалому алайкум! Бомдод намозига таҳорат олгандан кейин намозни адо қилиб бўлгач маҳси кийиб олсам кейин масх тортаманми ёки пешин намозига таҳорат олганимда масх тортиш жоиз бўлаверадими?
– Ва алайкум ассалом! Таҳоратингиз синишидан олдин маҳси кийган бўлишингиз лозим. Сўнгра қачон таҳорат қилсангиз маҳсига масҳ тортаверасиз. Валлоҳу аълам!