Ассалому алайкум! 1). Кўкрак қисмига ҳукмий жиҳатдан нажосат бўлган сув дирҳамдан катта миқдорда сачраса ва кейин қуриб кетса, ўша жойни нам латта билан артиб қўйса пок бўладими? 2). Агар у жойни сув оқизиб ювилса қоринга ва оёқларга сув оқади, ўша оққан сув нажосат бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Бадан кўринмайдиган нажосатдан суюқлик ила ювиш билан пок бўлади. Нам латта билан артиш ювиш ўрнига ўтмайди.
2). Сув ўзи билан нажосатни оқизиб тушади. Ўша сув бошқа аъзоларга тарқалмаслигининг чорасини кўриш мумкинку. Валлоҳу аълам!