Ассалому алайкум! Отам соқол қўйишимга қаршилар, жудахам қаттиқ турб олдилар хаттоинки розимасман дейганчалик ундан ташқари аёлим Қуръон ўқишни ўрганиш учун ўқияпкан эди хатто буни хам тақиқлаб мани рухсатимсз бу уйдан чиқмайди дедлар. Кўзмга ёш келб кетди нима қилишни хам билмаяпман аёлим хам мен хам 5 вақт намоз ўқиймиз, дадам ўқимайдилар хатто жума намозларига хам бормайдилар. Тушунтиришга уриндим гапирма манга гап қайтарма деган гапни гапряптилар халос. Мани умуман эшитмаяптилар гап гапирсам худди гап қайтаргандек бўляпман. Мен Аллоҳни ва Расулини яхши кўраман иложи борича хар ишда тақво қилишга уринаман. Бундай холатда қандай йўл тутишим керак?
– Ва алайкум ассалом! Намоз диннинг устунидир. У жаннатнинг калити, мўминлик аломати, қиёмат куни биринчи бўлиб сўраладиган амалдир. Кимки уни тўла тўкис адо қилса нажот топади, аксинча бўлса бадбахт бўлади. Кишининг яқин қариндошлари ичида ибодатдан йироқда, дин деса энсаси қотадиганлар бор бўлиши бир синовдир. Айниқса, ота каби биров танлаб ололмайдиган қариндош бўлса унинг машаққати ҳам, ўта олса савоби ҳам улуғдир. Отангизни ибодатга гўзал тарзда чақиришда давомли бўлинг. Зинҳор ёмон сўз айтманг. Дуоларда Аллоҳга илтижо қилиб, улар учун ибодатга муҳаббат сўранг. Валлоҳу аълам!