Ассалому алайкум! Бир аёл эрдан ажрашган, бита 2 ёш ўғли бор. Отаси манга бола керакмас деб талоғини бериб кетипти. Шу аёлга уйланадиган одамни болага бўладиган оталик ҳаққи қанақа бўлади? Яъни оталик ҳақлари тўлиқ шу одамга ўтадими?
Ва алайкум ассалом! Бола то балоғат ёшига етгунича нафақаси ўзининг отаси зиммасида бўлади. Бу ҳақида Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилган : وَعلَى الْمَوْلُودِ لَهُ رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ ...Уларни маъруф ила едириб, кийинтириш туғдирганнинг зиммасидадир...(233-оят). У аёлга ўйланган киши агар болага нафақа қилса, яхшилик ва эҳсон бобидан қилади. Валлоҳу аълам!