Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Долзарб саволлор

20:20 / 06.12.2021 | Сардорбек | 1113

Ассалому алайкум! Россияда ишлаймиз бир квартирада саккизта бола яшаймиз квартирани арендага олган одам ўзимизи хамшахарларимиз биз бир ойга бешмингда келишиб кирганбиз иссиқ-сув, совик-сувларини ойига пули кўпайиб кетяптикан шунга сув хисоблагичди, қандайдур йўллари билан тўхтатиб қўйишади ман бу иш яхшимас хорам диб тушинтиришга харакат қилдим лекин олишмади гапими ман шу сувдан ғусл қиламан тахорат, оламан мани ўқиятган намозларимга хорам аралашиб қолмаяптими? Бу ерда хамма квартира снимат қиганлар шу ишни қиларкан устоз йўл кўрсатинглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Шерикларингизга бу иш ҳаром эканлигини тушинтиришга ҳаракат қилинг. Ношаръий йўл билан ҳаражатлар камайганга ўхшаб кўринади лекин, Аллоҳ ҳаром қилган ишда ҳаргиз барака бўлмайди.
«Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. У Зот унинг ишида осонлик қилиб берур. Унинг гуноҳларини кечирур ва ажрини буюк қилиб берур» (Талоқ сураси, 2-5-оятлар). Агар гапингиз кор қилмаса ундай жойдан чиқиб кетинг ва Аллоҳдан қўрқадиган, ўғирлик қилмайдиганлар билан шерик бўлиб туринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat