Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аҳли фарз ҳақида

08:01 / 25.10.2016 | Улугбек | 2398

Ассалому алайкум! “Ким намознинг охирги вақтида аҳли фарз бўлиб қолса, фақат ўша намозни қазо қилади” дейилган. Аҳли фарз ҳақида тушунтириб берсангизлар. Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ким намознинг охирги вақтида аҳли фарз бўлиб қолса, фақат ўша намозни қазо қилади. Бирорта шахс намоз вақтидан таҳримани айтгунчалик вақт қолганда балоғатга етди ёки мусулмон бўлди ёки ҳайзнинг ўн куни, нифоснинг қирқ кунидан пок бўлди. Оз вақт бўлса ҳам, унга намоз фарз бўлди. Шунинг учун у ўша намознинг қазосини ўқийди. Ҳайз ва нифоснинг озидан пок бўлганда эса ғусл қилиш ва таҳрима сиғадиган вақт қолганда пок бўлиши керак. Чунки олдинги вақтда адо қилинмаган нарса учун охирги вақт мўътабар бўлади. Ким охирги вақтда фарзни адо қилишга аҳл бўлса, унга ўша вақтнинг фарзини адо этиш вожиб бўлади. Мазкур охирги вақтда фарзни адо этишга аҳл бўлмаса, ундан мазкур фарз соқит бўлади. Шунинг учун ҳам Охирги вақтда ҳайз кўрган қазо қилмайди. Аёл киши намозни аввалги вақтида ўқимай, орқага суриб юрди. Озгина вақт қолганда ҳайзи келиб қолди. У мазкур намозни қазо қилмайди. Шунингдек, нифос кўрган аёл ҳам. (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat