Ассалому алайкум! Бир дўстим мандан пул олиб беролмаяпди. Ҳозир ўзимга ҳам кераклиги учун пулимни қистаяпман. У эса имконим йўқ деб туриб олган. Ўзи домда туради 2та фарзанди бор, уйини сот дегани виждоним қийналяпди. Илтимос маслаҳат беринглар.
Ва алайкум ассалом! Инсон яшашидан мақсад Аллоҳнинг розилигидир. Шояд сиз унга муҳлат беришингиз ва уйсиз қолдирмаслигингиз Аллоҳнинг розилигига сабаб бўлса. Буни қўлдан бой берманг. Валлоҳу аълам!