Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шерикчилик хақида

12:31 / 11.12.2021 | Muxammadmirzo | 935

Ассалому алайкум! Бозорда совда қиламиз мендан мехнат шеригимдан маблағ фойда зарар ўртада деб шерикчилик бошладик Масалан 1ойда 100та телефон олиб сотсек 1та ёки 2 тасини зиёнга сотишиз мумкин 95тадан 500 фойда бўлса 5тадан 25 зиён бўлса 475 фойда бўлибди деймиз Буни фойдадан зиён деб хисоблемиз 1. Лекин эшитиб қолдим зарарига шерик бўлсам судхўрлик бўладими? 2. Шу холатда қайдей шерикчилик қилсек бизга халол бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ишчи фойдадаги ўз ҳиссасини фақат сармоядорнинг рухсати билангина олиши мумкин. Сармоя тўлдирилмагунча фойдадан ололмайди. Чунки “Фойда сармояни сақлаш учундир”. Қачон зиён бўлса сармоя дастлаб фойдадан тўлдирилади. Ҳудди шунингдек музораба амалиёти ниҳоясига етмай фойда тақсим қилинган бўлса-ю, сўнгра сармояга зиён етса, ўша тақсим қилинган фойдадан сармоя ўрнига келтирилади. Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкда берилган мақолани тўлиқ ўрганиб чиқинг:

 https://fiqh.uz/maqola/317  


Топ рейтинг www.uz Openstat