Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо ва она

15:18 / 12.12.2021 | Sardorbek | 1093

Ассалому алайкум! Ойим кичик бир машина оламиз деб пул йиғаябдила 5 млн бўлиб қолди энди уни банкка топшираман деябти мен бу ҳаром ҳисобланади дедим улар у дунёга ким бориб келган анави одам шундай бойиди уни бирор жойи зарар қилмади фалончи шундай қилиб ўқиди ҳеч нарса қилмади мени ишмга аралашма сени уйдан ҳайдатаман мени ўғлим террорчи деб айтаман сени қамашади деди. Астағфируллоҳ шунда мени ҳаёлимга Аллоҳ ойимни қалбига муҳр урибдими деган ҳаёл келди чунки бир неча бор Қуръон оятини ўқиб қилганиз нотўғри демоқчи бўлсам қулоғини ёпиб менга айтма мен у нарсага амал қилмайман дедилар. Аллоҳ онамни қалбига муҳир урганми? 2) онам мободо пулни банкка қўйсала ва машина олсак уни онда сонда миниб сўнг сотиб пулини савоб умид қилмасдан эҳсон қилиб юборсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Онангиз иймонга келишидан, ҳидоят топишидан ҳаргиз ноумид бўлманг. Қалблар Аллоҳнинг измида, у зотга дуо қилиб, ҳидоят сўранг. Онангизга гўзал муомалада бўлинг, исломга тилингиз билан чақирганингиздек, хулқингиз билан ҳам даъват қилинг. Мол-дунёнинг кўплиги, дунёвий ишлардаги юзаки ғалаба бирор кимсанинг тўғри йўлда эканини билдирмайди. Мол-дунё берилиши ҳам, ундан маҳрум қилиниши ҳам синов-имтиҳондир.
Аллоҳ таоло “Фажр” сурасида марҳамат қилади: 

فَأَمَّا الْإِنسَانُ إِذَا مَا ابْتَلَاهُ رَبُّهُ فَأَكْرَمَهُ وَنَعَّمَهُ فَيَقُولُ رَبِّي أَكْرَمَنِ۝ 

15. Бас, қачон инсонни Робби синаш учун икром қилса ва неъмат берса, «Мени Роббим икром қилди», дейдир. 

وَأَمَّا إِذَا مَا ابْتَلَاهُ فَقَدَرَ عَلَيْهِ رِزْقَهُ فَيَقُولُ رَبِّي أَهَانَنِ۝ 

16. Бас, қачон Робби синаш учун ризқини тор қилиб қўйса, у: «Роббим мени хорлади», дейдир. 
Кишиларда бойлик ва камбағаллик ҳақида нотўғри тушунча бор. У ҳам бўлса, бойликни Аллоҳ тарафидан иззат-икром, Аллоҳ розилигининг аломати, яхши кўргани учун мол-дунё берди, деб эътиқод қиладилар. Аксинча, камбағалликни эса Аллоҳ тарафидан хўрлаш, хуш кўрмаганлик аломати, деб тасаввур қиладилар. Аслида эса ундоқ эмас. Аллоҳ таоло молу дунё, бойликни яхши кўрган бандасига ҳам, ёмон кўрган бандасига ҳам бераверади, шунингдек, яхшининг ҳам, ёмоннинг ҳам ризқини тор қилиб қўйиши мумкин. Бойлик Аллоҳ таоло тарафидан бўлган иззат-икром эмас, балки имтиҳон — синовдир, шунингдек, камбағаллик ҳам. Синовдан мақсад эса Аллоҳ таолога итоат: банда бой бўлса, шукр қилиб, бойликни Аллоҳ таоло кўрсатган йўлга сарфлайдими, йўқми? Ёки камбағал бўлса, сабр қиладими, йўқми? ("Тафсири Ҳилол" китобидан).
2) Аввало, пулни у жойга қўймаслик чорасини қилинг. Аллоҳ сақласин, агар иш охир-оқибат сиз айтгандек бўлса, рибо миқдорини савоб умид қилмасдан садақа қилиб юборасизлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat