Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шифокор ризқи халолми

19:01 / 22.06.2022 | Nilufar | 1441

Ассалому алайкум! Ман хўжайинимга топган пулингиз харом деганимнинг сабаби: 1. У ерга аёлларнинг 99.9% улим хавфи билан келмайдилар. 2. Аёллар агар боришни хохласа, ёнида бошқа шифохоналар хам бор. 3. Аёллар аврати очиқ холатда келадилар. 4. Хўжайиним ишлайдигар жойлари бирламчи тиббий ёрдам бўлгани учун танани маьлум жойга қараб ва керак бўлса ушлаб кўришга хам тўғри келади. Тушунинг бу нарсани хўжайинимга қарши бўлиш учун эмас(ўзим хам шифокорман), болаларимизнинг ризқини халол бўлиши учун харакат қилганим учун ва ризқ харом бўлса бошқа халол ризқни топишимиз кераклиги учун бу масалани кузгаттим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шифокор беморни даволашда бор маҳорати ва илмини сарфласа, бепарволикка йўл қўймаса у учун оладиган ҳаққи ҳалолдир. Эркак шифокор заруратсиз аёл беморларнинг авратини кўриши ва ушлаши жоиз эмас. Бу иш аёл шифокор топилмаганида, ҳамда аврат аъзоларни кўздан кечириш ёки ушлаш зарурий бўлганидагина зарурат миқдорича жоиз бўлади. Агар заруратсиз номаҳрамнинг авратига қараса ёки ушласа гуноҳкор бўлади лекин оладиган пули ҳаром эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat