Ассалому алайкум! Айрим врачлар улардан шифо излаб келган беморларни қасддан ёки маъсулиятсизликлари билан куттиришади. Яъни, бемор кутаётган вақтида унча мухим бўлмаган ёки кейинроқ қилса хам бўладиган ишларини ёхуд телевизор, телефонларини титкилаб ўтиришади. Бу билан улар бемор олдида ўзларининг обрўси ва "нарх"ларини оширишга уринишади. Бироқ беморга шунча зулмни қилгач, кўриб бўлгач бемор кўнгилдан чиқариб берган пулларини хам олишади. Илтимос, бу каби шифокор ва врачларга шу йўл билан топаётган пулларининг қай дарадажа халоллиги ва ишлари қанчалик жоизлиги хақида насихат қилиб берсангизлар.
– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир жамиятга уларнинг ҳожатларини қондира оладиган миқдорда табиблик каби маълум бир касб эгаларини тайёрлаш фарзи кифоядир. Фарзи кифояни бажаришни ким ўз бўйнига олиб шу ишга киришган бўлса, у батаҳқиқ улуғ ажр устида бўлади. Ҳизмат пайтида беморларни даволашдан бўйин товласа ўз зиммасига олган фарзни бажармаётган бўлади. Агар бу касбни етарлича инсонлар адо қилиб, бошқалардан фарзни соқит қилган бўлишса, энди бошқалар учун у мубоҳга айланади. Инсонларга манфаат етказиш, ҳожатини чиқариш, мушкулини аритишни ният қилса мандуб бўлади. Ажрга эга бўлади.
Сиз айтаётган ўша ўз нархи ёки обрўсини ошириш учун атайин беморларни куттирадиган шахслар учун табиблик фарз эмас, балки мубоҳ бўлса, у ҳолда ҳеч ким уларга қайта мурожаат қилмаса, ўзи шундоқ ҳам муомалаларини тўғрилаб оладилар. Валлоҳу аълам!