Ассалому алайкум, ҳурматли шайх Ҳазратлари! Мен учун кетган вақтингизга рози бўлинг. Шу сайтдан савол-жавобларни ўқиб катта фойда олаябман. Шуларни ўқиб ҳам кўп нарса ўрганаябман. Бошқа бўлимлардан ҳам фойдаланаябмиз. Шу фурсатдан фойдаланиб, сайтда хизмат қилаётганларга ва сизга ташаккур билдирмоқчиман, ҳаммангиздан Аллоҳ рози бўлсин. Биродарларга ҳам маслаҳат излаш бўлимида такрорий саволларни ўқиб чиқилса, фойдадан холи бўлмас эди. Ҳозир мен шу бўлимдан ўзим учун жуда жуда кўп жавоб топаябман, билмадим, қачон ўқиб бўламан. Архив жуда кенг экан, уларни ўқиб роҳатланаябман ва ҳаётимга татбиқ қилаябман. Аллоҳ рози бўлсин.