Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Йўлда намозни аёл киши қандай ўқийди

00:26 / 20.12.2021 | Sardorbek | 1107

Ассалому алайкум! Мен ўқишда ўқийман термизда ўқишим соат 14:30да тугайди ва пешинни шу ердаги масжидда ўқийман ва уйимга жўнайдиган автобус 15:00 да жўнайди мен 2 соат йўлда бўламан уйимга етиб боргунча соат 17:00 бўлиб кун ботиб кетади мен аср намозига улгурмайман намозни қаср қилиб ўқишим мумкинми? Ёки йўлда тушиб қолиб йўлда ўқийманми? Йўлда тушиб қолсам уйга боргунча қоронғу болиб кетади. Нима қилсам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уйингиздан сафар масофасичалик узоқ жойга боришни ният қилиб чиқсангиз ва у ерда 15 кун ва ундан ортиқ туришни ният қилмаган бўлсангиз, мусофир ҳисобланасиз.
Агар уйингиз ва таҳсил оладиган жойингиз ораси сафар масофасичалик (88 км) узоқ бўлса, сиз йўлда мусофир ҳисобланасиз. Мусофир эса намозини қаср қилиб ўқийди. Қаср қилиб ўқиш - 4 ракатли фарз намозни 2 ракат қилиб ўқиш демакдир. Мусофир ҳам намозни қазо қилиши мумкин эмас. Мусофирнинг ҳукмларини ўрганиб олинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat