Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савол ва таклиф

13:19 / 20.12.2021 | Абдуллох | 1151

Ассалому алайкум! Мен бир масала бўйича сўрамоқчи ва бир таклиф билан мурожаат қилмоқчи эдим. Масалан кўп инсонларда бир савол жуда қийнайди хосатан ўзимда хам. Олдинлари тахминан 10-15 йил олдин кимдурни пулини олиб қайтармаслик, ўғрилик қилиш, омонатини бермаслик, топиб олинган пуллар ва хоказо... Айниқса сўнги вақтларда шу каби саволлар кўпайиб қолди. Рус миллатидаги одамлардан олганмиз эгасини топишни иложи йўқ нима қилайлик каби саволлар (мени хам шу савол қийнайди). Хозир Алхамдулиллах кўп инсонлар бировни хаққидан қўрқадиган бўлиб қолишган ва олдинги қилинган гунохларини ювиш мақсадида қарзлари бор инсонларни топишга имконлари йўқ яни топсам берер эдим афсус топа олмаяпман деб надоматда юришади. Мен бир таклифни бермоқчи эдим албатта сизларни ижозатингиз билан. Масалан бир таниқли шахс (Блоггер, журналист, шу каби кишилар)га мурожат қилинса ва улар ўз аудиторияларида холис Аллоҳ учун элон қилсалар. "Масалан 2012-йил қиш ойларида Алайскидаги палончи банкда малум пул (доллар) тушириб қолдирилган аниқ қайси банкдалиги ва қанча сумма эканлигини айтган одамга омонатини обориб берамиз, "Масалан 2015 йил чилонзор палончи кв да палончи домда уйида ишлаган усталар бор эди хаққи бизда қолганди Аллоҳ учун узур айтиб, омонатини бермоқчи эдик аниқ суммасини ва нима иш қилганинини айтса олиб бориб берамиз" шунга ўхшаган элонлар. Буни русча и ўзбекчада элон қилинса. Агар бу ишларига хақ сўрашса хаққини хам беришга тайёрлар бор. Мен шу таклифни бермоқчи эдим. Фақат бир масала бор агар мусулмонга зарар етадиган томонлари бўлса яна маслахат қилиб тўғри йўналиш қилиб кўрса бўлади. Албатта камчиликлари бор Аллоҳни изни билан тўлдирилади. Шу масала жуда кўп мусулмон биродарларимизни қийнаб келади. Зора шу проект, ўхшаб мусулмонларга манфаати тегиб қолса деган умидимиз бор эди иншаАллоҳ. Шу ишни йўлга қўйсак бўладими устозлар? Агар яна камчиликлари бўлса сизларнинг хам маслахатингиз жуда зарур бизга. Аллоҳ хаммаларимизни хузурига пок холда боришимизни насиб айласин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat