Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мен ёшлик қилиб нарса ўғирладим. 12 ёшдаман. У одамни топишни иложи йўқ. Нима қилай? Ёки бировдан қарзман, қиймати ва кимлиги эсимда йўқ. Нима қилишим керак?
Ва алайкум ассалом!
Имкон қадар эгасини топинг. Ҳеч имкони бўлмаса, қачон эгаси сўраб келганида қайтиб бериш шарти ила унинг номидан садақа қилинг. Валлоҳу аълам!