Ассалому алайкум! Мен йўлда кетаётганимда автомобилда менинг айбим туфайли бошқа машинани туртуб юбордим ҳеч кимга зарар етмади. Лекин автомобилга шикаст етди у зарар 100минг сўм билан бемалол қопланар эди лекин мендан 800минг талаб қилди лекин мен 500минг сўм бердим шунда ҳам у норози шунга шариатнинг ҳукми қандай? У таксист экан кетган вақтини ва бошқа бўлмағир нарсаларни важ қилиб шантажлик қилди.
– Ва алайкум ассалом! Сиз етказилган моддий зарарни қоблаб берасиз. Унинг вақтини ва кўриши мумкин бўлган эҳтимолий фойдани тўлаб беришга мажбур эмассиз. Валлоҳу аълам!