Ассалому алайкум! Молни кредитга бериш судхорликми? Бунда харидор хар ой умумий сумманинг бир қисмидан тўлаб боради. Бу чўзилиш эвазига молнинг асл нархидан қимматроқ нархга пулланади. Бу судхўрликми?
Ва алайкум ассалом! Савдо икки хил тарзда қилинади. Ёки нақд ёки насия. Насия бўлгани учун нақддан кўра қимматроққа сотиш жоиз. Сиз айтган суратни “тақсит” яъни бўлиб тўлаш савдоси дейилади. Ҳар келишлган муддатда вақтида тўланмагани учун устама(пеня) тўлашни шарт қилмаса жоиз. Валлоҳу аълам!