Ассалому алайкум! Мен Туркиядан савдогарларга ҳизмат қиламан. Менга заказ бeришади, мен заказларни олиб жўнатаман. Хизмат пулим умумий суммани 10%, баъзан(хар доим эмас) товарни пулига ҳам 1-3$ атрофида қўйиб айтаман. Ўйлантирган масалам шуки, ҳам 10% хизмат пулим, ҳам 1-2$ қўйишим тўғри бўладими? Пулни ўзим тўлайман, мендан юкни Тошкeнтда олганларидан кeйин пулни бeрадилар. Фақат савдогарлар магазин нархда жўнатади деп ўйлардилар. Ҳамма рози бўлиб ишлайди. Уларни ҳам рақобатчилари кўпаймасин дeб молларни ҳаммага тарқатиб сотмайман.
Ва алайкум ассалом! Сиздан олувчилар ҳамма ҳолатдан тўлиқ хабардор бўлишлари керак. Валлоҳу аълам!