Ассалому алайкум! Муддатли тўловга маиший техника сотадигон дўконда ишлаш жоизми? Дўконда хомийлар сони 5-6та уларнинг ичида халол сертификати борларихам бор шартномасида тўлов кечиктирилса жарима тўланмайди. Лекин базиси жарималарни мехрибонлик уйларига ўтказишини айтишяпти базилари эса жарималарни муддат охирида ўзига қайтариб берар экан. Мен у ерда мижозларга таварлар хақида малумот бераман улар эса Хамкорлар билан шартнома тузишади.
– Ва алайкум ассалом! Тўловни кечиктирганлик учун бирор хайрия муассасасига эҳсон қилишни келишиб олса жоиз. Кейинчалик ўзига қайтариб бериш шарти билан олса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!