Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалолми?

21:20 / 22.02.2017 | Valijon | 2431

Ассалому алайкум! Уйдагиларимиздан бири бировдан ўғирланган пахта олиб уни чигити(уруғи)дан ажратиб, момиқ ҳолга кeлтириб сотиб, пулига рўзғор учун ул-бул олиб кeлган. Унга бу ҳаром дeдим, у эса “буни пулини бeриб олдим, мeҳнат қилиб чигитдан айирдим, бу ҳалол” дeди. Бу тўғрими? Агар ҳаром бўлса қилган ҳаржини унга қайтарсам уйимизга кирган ул-бул нарсалар ҳалол бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бундай молларни сотиб олиш мумкин эмас. Ўғирланган молни сотиб олишда ўғрига ёрдам бор. Ундай молларнинг эгаси топилмаса, ўта камбағал одамларга бериб юборилади. Шунга асосан сиз яқинингизга насиҳат қилинг. Ҳалол меҳнатни ҳам ҳаромга аралаштириб зое қилмаслигини, тавба қилишини ва қайта бундай ишга қўл урмаслиги кераклигини тушунтиринг. Иложи бўлса ўша ул-бул нарсани ўзини ёки унинг қийматини ўта камбағал одамларга бериб юборинг. Валлоҳу аълам! http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=19293.0

Топ рейтинг www.uz Openstat