Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Келинни суриштириш

20:57 / 22.12.2021 | Asadbek | 1674

Ассалому алайкум! Уйланиш ниятида юрибман, ўзимизни туманимиздан 1 қизни суриштирдик уруғида наслий касаллиги бор экан (жиннига ўхшаш касаллик, аямни дугонаси шунақа ишда ишлайди, кимга келин топишса ҳам аввал шунақа касали борми, ёқми суриштиришади), лекин мен ҳеч ҳам динда касалликни суриштириш ҳақида эшитмаган эканман, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, диндор жуфт ҳалол танлаш ҳақида кўп эшитганман, шунга динимизда нима дейилган экан деб сизларга юзландим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Имом Ҳоким ривоят қилган ҳадисда “Нутфаларингиз (туғилажак фарзандларнигиз) учун яхшиларни танланглар. Тенгга никоҳланинглар ва уларга никоҳлаб беринглар” дейилган. Шунга кўра фарзанд туғадиган она ёки отани танлашга ўта аҳамият бериш шартлиги лозимлиги баён қилинган. Соғлик ва ахлоқий ҳолатига қараш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat