Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрнинг аёлига қўл кўтариши

09:27 / 02.03.2018 | Maftun abidova | 7226

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Мени ёшим 34да, турмуш қурганимга 16 йил бўлди, 2 нафар фарзандим бор. Шу вақт ичида турмуш ўртоғимни барча шартларига шароитларига кўниб аёллик вазифамни бажариб келдим, турмуш ўртоғим шу вақт ичида  деярли мени ва фарзандларимни кийим бош билан таминламадилар, 2 ой олдин қизимнинг устидаги қишки тўни жуда хам эскиб кетган эди қизимнинг кўз ёши сабаб эримга кунига 1000 сўмдан пул беринг қизимизга тўн олиб берайлик деган эдим “олиб бермайман” деб бош сохамга қаттиқ зарб билан урдилар. Бунга мен чидолмай жахл устида онамникига кўчимни йиғиб келдим. Кейин оиламни сақлаш учун қайтиб борсам қабул қилмадилар, айб мендами ёки турмуш ўртоғимда? Ҳозир онамникидаман, маслахат беринглар нима йўл тутай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сизни бизга берган бу гувоҳлигингиз бўйича айб сизда эмас. Яна ҳақиқатини Аллоҳ таоло билади. Сабр қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat