ассалому алайкум устоз Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. саволим ноо'рин бо'лса олдиндан узр. Мани бир аммаваччам бор у киши 2 йил олдин о'қишни битириб энди уйланиш вақти келганида о'зига умуман мос келмаган қизни оламан деб туриб олди. уйдагилар ҳайрон қолишди. сабаби уни диди жудям яхши эди лекин танлаган қизи о'зига мосмас(ман уни устидан кулмияпман ё ҳақорат қилмияпман Аллоҳ кечирсин) у қиз билан битта коллежда дарс беришарди. охири уйдагилар ко'п қистовдан кейин унга унаштириб қо'йишди. унга ҳам 1 йил бо'лди. лекин анча вақт о'тиб у қизнинг онаси одамларни о'қиб қо'ядиган, дам соладиган(иссиқ совуқ қиладими ё'қми билмийман. гумон қилолмийман ) онахон эканлар. мани о'зим онахонни ко'рганман. лекин жинлар бн гаплашишсини менга айтганди. буни билган уйдагилар бундан хавфсираб қолишди. муаммо шундаки биринчидан ҳозир бола қиздан совуб қолган. иккинчидан уйдагиларидан ҳам совуган. умуман уйдагилар бн(ота онаси опа сингиллари ) бн гаплашгиси келмай ко'п ухлаб уйдан чиқмай қолган. хуллас бола умуман о'згариб қолган. онаси яни аммам жудаям бундан қо'рқиб нима қилишларини биламй қолганлар. икки орада қолганлар. яни о'г'илларини ажратиб олай десалар қизнинг онасини "о'қишидан" қо'рқсалар иккинчидан агар уни олиб берсалар ҳозирдан оиладан совуган бо'лса кейин нима бо'лиши мумкин дб о'йлаб жудаям қийналиб кетдилар. қиз аммамни ҳам дидига о'тирмайди. уни устига қиз ибо қилмасдан аммамга ҳам телефон қилиб ҳали келин бо'лмасдан о'г'лини чақириб беришини со'раб ба'зида акамни ното'гри ишларини чақиб бераркан. илтимос маслаҳат беринг аммам ва акам нима қилсин? жудаям ко'п ёздим узр. о'қиганингиз ва жавобингиз учун олдиндан рахмат. илтимос тезроқ ёзинг кейин кеч бо'лмасин деб қо'рқаман.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу ҳар кимнинг ўз ихтиёридаги иш. Ўзидан ўтганини ҳар ким ўзи билади. Жуда ҳайрон бўлиб қолсалар, истихора намози ўқиб, кейин ишоратга қараб ҳал қилсинлар.