Ассалому алайкум! Балиқларни бошига уриб ўлдирса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бошига уриб ўлдирса ҳам балиқ ҳалол бўлаверади. Лекин, ҳайвонга озор бермайдиган тарзда ўлдириш керак.
عن شداد بن أوس قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: إن الله كتب الإحسان على كل شيء، فإذا قتلتم فأحسنوا القتلة، وإذا ذبحتم فأحسنوا الذبحة، وليحد أحدكم شفرته، وليرح ذبيحته. رواه مسلم
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Албатта Аллоҳ ҳар нарсага эҳсонни битгандир. Ўлдирсангиз, бу ишни пишиқ бажаринг. Забҳ қилсангиз забҳни пишиқ бажаринг. Сизлардан бирингиз тиғини ўткирласин, забиҳасига енгиллик қилсин.”
Имом Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!